“GRAPES AND GARDENS INVESTMENT” aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига!
Жамият кузатув кенгашининг 2020 йил 21 сентябь кунги қарори билан номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган 12.415.000 дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз қўшимча акциялар чиқарилишига қарор қабул қилинди ва қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор Капитал бозорини ривожлантириш Агентлиги Фарғона вилоят худудий бошқармаси томонидан 07.12.2020 йилда М0301-2 рақам билан рўйхатга олинди.
Чиқарилишдаги акциялар ёпиқ обуна усулида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига жойлаштирилади.
Қонунчиликда белгиланган тартибда Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштиришда жамият овоз берувчи акцияларининг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли равишда сотиб олиш хуқуқига эга.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган кундан бошлаб 14 (ўн тўрт) кун давомида амал қилади.
Чиқарилган 12.415.000 дона акцияларга нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорларга акцияларни акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда бозор қийматида 1000 сўм нархи бўйича олиш таклиф этилади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар қимматли қоғозларнинг биржа ташқари бозорида амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда битимлар тузиш йўли билан жойлаштирилади.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин жойлашмаган акциялар белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги хисобига жойлаштирилади.
Қимматли қоғозларни жойлаштиришда андеррайтерлар жалб қилинмайди.