Aksiyadorlarning umumiy yig’ilishini o’tkazish haqida xabar

“Grapes and gardens investment” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

2021 йил 17 феврал куни соат 11-00 Фарғона вилояти, Фарғона шахри Қомус кўчаси 40 уй манзилида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошланади.

Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишининг кун тартиби қуйидагича:

  1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
  2. “Maroqand meva-sabzavot” МЧЖ, “Farg’ona Zhengding fayz” МЖ ва “Goldfreshfruits” МЧЖ лар билан тузилган шартномалар ва тузилган йирик битимларни тасдиқлаш.
  3. Жамият томонидан тузиладиган йирик битимни тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича аудиторини ва унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини белгилаш.
  5. Жамиятнинг ички низомларини тасдиқлаш.

Қимматли қоғозларга эгалик қилувчилар рўйхати- 2021 йил 25 январ кунига, умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати тузиладиган сана 2021 йил 11 феврал куни белгиланди.

Акциядорларнинг умумий йиғилишига акциядорлар белгиланган тартибда ишончнома билан келишлари сўралади.

Кузатув кенгаши