Maqsad va faoliyat

«GRAPES AND GARDENS INVESTMENT» aksiyadorlik jamiyati  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги  950-сон Қарори асосида ташкил этилган бўлиб, жамият таъсисчиларининг 2020 йил 24 март кунги умумий йиғилиш қарорига асосан таъсис хужжатлари тасдиқланиб, Фарғона шахар Давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил 24 март куни 812137-рақам билан рўйхатга олинган.

Жамият уставига асосан асосий фаолият турлари қуйидагича:

  • қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш;
  • интенсив технологияларга асосланган, экспортбоп махсулотлар етиштирувчи навли боғ ва токзорларни ташкил этиш;
  • боғдорчилик ва узумчилик махсулотларини қайта ишлаш, қайта ишланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш;
  • инвестиция фаолияти, шу жумладан, экспорт ва импорт қилиш операцияларини, қонунчиликка мувофиқ савдо воситачилик операцияларини амалга ошириш;
  • юридик ва жисмоний шахслар манфатларини кўзлаб вакиллик фаолиятини юритиш;
  • маркетинг, реклама, сервис, воситачилик, агентлик, дилерлик, брокерлик хизматларини кўрсатиш;
  • товар хом-ашё, фонд, валюта биржалари ва биржадан ташқари бозорларда операцияларнинг барча турларини ўтказиш, қимматли қоғозларни белгиланган тарибда жойлаштириш, чиқариш ва сотиш;
  • корхоналарга ва ахолига пуллик хизматлар кўрсатиш;
  • тижорат, савдо-харид, савдо воситачилик фаолияти билан шуғулланиш, савдо уйлари ташкил этиш ва уларни эксплуатация қилиш;
  • хайрия фаолиятини амалга ошириш.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Фарғона вилоятида интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий бозор муносабатларининг татбиқ этилишини таъминлаш, 2019-2020 йилларда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Олтиариқ ва Қува туманларида, шунингдек, Қувасой шаҳрида интенсив технологияларга асосланган, экспортбоп навли боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳасини самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган маҳаллий оператор — «Green control» масъулияти чекланган жамиятининг:                                                                            2019-2020 йилларда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Олтиариқ, Қува туманларида, шунингдек, Қувасой шаҳрида 2000 гектар ер майдонида дастлабки қиймати 38,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган интенсив технологияларга асосланган, экспортбоп навли боғ ва токзорларни тажриба тариқасида акциядорлик жамияти орқали барпо этиш;                                                                                                              лойиҳани амалга ошириш учун Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида акциядорлик жамияти шаклидаги тадбиркорлик субъектини таъсис этиш;                                                                                                                   акциядорлик жамияти устав капиталини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига — 6,5 фоиз, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига — 6,5 фоиз, Фарғона вилояти ҳокимлигига — 2 фоиз, «Green control» масъулияти чекланган жамиятига — 10 фоиз ҳамда хусусий инвесторларга — 75 фоиз миқдорида тақсимлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
  1. Фарғона вилояти ҳокимлиги лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ер майдонини бир ой муддатда белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
  2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги улушлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:                                                                                                  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;                                                                                                                                          Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари.Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари.
  1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига:                                                                                          ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигига истисно тариқасида, акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги давлат пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқларини амалга ошириш;                                         Ўзбекистон Республикасининг йирик шаҳарларида лойиҳа тақдимотларини ўтказиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг бўш турган маблағларини лойиҳани амалга оширишга жалб этиш, маблағлардан мақсадли ва самарали ишлатилиши таъминлаш мақсадида аудиторлик ва консалтинг хизматлари кўрсатувчи дунёнинг «катта тўртлиги»га кирган компаниялардан бирини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
  1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорларни акциядорлик жамияти орқали барпо этиш натижаларига кўра, 2020 йил 1 декабрга қадар мазкур лойиҳани республиканинг бошқа ҳудудларига татбиқ этиш тўғрисида асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

                                                    Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 25 ноябрь,

950-сон